ҳимоя қилиш учун ҳукумат ишларига рози бўлишдек яроқли восита йўқ, айниқса инглиз давлатига ўхшаш барча уммат ва миллатлар ўртасида адолатга яқин ён берувчи ҳукумат бўлса. Маълумки, бу давлатнинг қонунлари Ислом шариатига бошқаларникига нисбатан яқиндир. Чунки у кўп ишларни қозилар ижтиҳодига топширади. Кимки қозилик қилиш қўлидан келса ва Ҳиндистонда қозиликка тўғри ният билан, яхши мақсадда ёндашса, мусулмонларга катта манфаат етказиши мумкин. Кўриниб турибдики, аҳли илм ва зиёлиларга ўхшаганлар қозиликда ҳукумат ишларини тарк қилсалар ва унинг қонунлари билан ишлаш гуноҳ деб билсалар мусулмонларнинг диний ва дунёвий манфаатларига путур етказадилар». У яна шундай деди: «Буларнинг барчасидан аён бўладики, Ҳиндистондаги инглиз ҳукуматида ишлашни мусулмон қабул қилишига ва унинг қонунлари билан ҳукм юргизишига рухсат бор, бу рухсат - агар икки зарарнинг енгили Исломни қувватлаш ва мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилиш кўзланган азиймат, яъни фарз ёки ҳаром бўлмаса, икки зарардан енгилини бажариш қоидасидан олинган...». Тантовий Жавҳарий ўз тафсирида: «Қуръонда янги илм ва маърифатлар бор», деб айтган ва Қуръонда ҳайвон ва паррандалар ҳақида ҳикоя қилинади, деган далилни исботлаш учун уни шундай суратлар билан тўлдирган. Мустафо Зайд эса ўз тафсирида фаришталар ва шайтонларнинг борлигини инкор этган ва таъвил қилган ҳамда бу тафсири билан кофир бўлиб, Исломдан чиққан. Бу ва бунга ўхшаш тафсирлар тафсир китоблари деб саналмайди ва мутлақо эътиборга олинмайди.
Тафсир манбалариТафсир манбалари деб муфассирлар ҳар бири Қуръон тафсирида тавҳид, фиқҳ, балоғат, тарих ва шунга ўхшаш фикратга мувофиқ қабул қилган нарсалар бор, лекин улар тафсир манбалари бўлолмайди. Булар муфассирга таъсир қилган ва унинг таъсирида олим маълум йўл тутган ишлар, холос. Тафсир манбалари деб муфассирлар нақл қилишган ҳамда тафсирда тутган йўналишлари қандай бўлишидан қатъий назар, шу манбадан олган таассуротлари, шарҳи эътиборга олинишидир. Тафсир манбаларини бирма-бир текширсак, уларнинг учта нарсага чекланганини кўрамиз: 1. Расулуллоҳ с.а.в.дан нақл қилинган тафсир. Масалан, Расулуллоҳ с.а.в. шундай деганлар: «Ўрта намоз аср намозидир». Ҳазрат Алийдан ривоят қилинганки, Расулуллоҳ с.а.в.дан: «Катта Ҳаж қайси куни?», деб сўрадим, У киши: «Қурбонлик куни», дедилар. Яна ривоят қилинганки: «Мусо қайси муддатни ўтаганлар», деб сўралганида: «Тўлиқроғини ва яхшироғини», дедилар. Аммо нақл манбаси сифатида бунга таянилмайди. Фақат саҳиҳ китобларда келган бўлсагина унга асосланади. Чунки ҳикоя қилувчи ва ҳадис тўқувчилар бу борада кўп бўрттириб юборган. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в.га нисбатан ёлғон кўпайиб кетган. Бундай нақл манбаини қаттиқ текшириб кўриш керак. Бундай тафсирларни салафи солиҳлар текшириб, бутунлай инкор этганлар ва Расулуллоҳ с.а.в.дан ҳеч қандай тафсир ривоят қилинмаган дейишган. Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан ривоят қилишларича, у
198-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|